Аспиналл: "Қандай қилиб Павлович типидаги инсонни ҳурмат қилмай?!"
Оғир вазнда амалдаги вақтинчалик чемпион британиялик Том Аспиналл (14-3) ўтган дам олиш кунлари россиялик Сергей Павловичга (18-2) қарши жангда ғалаба қозонган ҳолда вақтинчалик чемпионлик камарини қўлга киритган эди. Чемпион ўзининг россиялик жангчи манзилига билдирилган олийжаноб фикрлари сохта эмаслигини билдириб ўтди:
"Жанг воқеаликларига бағишланган бир қанча расм ва мэмларга кўзим тушиб қолиб ғалати ҳиссиётларни бошдан кечирдим. Мен ҳеч қанақасига Павлович шахсиятини пастга уриш мақсадида эмасман. Сергей ҳеч қанақасига менинг душманим эмас. У менинг ҳамфикрим ва акам. Мен унга жангдан олдин ҳам, кейин ҳам камида дўстлар каби илиқ муносабатда бўлишим шарт эди. Инсонлар, мен ҳеч қанқасига рақибларимни беҳурмат қила олмайман. Бу спорт осон турдаги эмаслиги барчага малъум. Шундай экан ҳеч қайси ҳамкасбимни ранжитмоқчи эмасман. Балким, бунақа муносабатда бўлишим мухлислар учун эриш туюлар, аммо, мен шунақа характерли инсонман!"
Фикрлар