Асрор Алиқулов: “Бухоро”ни тўғри танланган тактика туфайли мағлуб этдик"
Суперлига 2-тури доирасида ўз уйида “Бухоро”ни минимал ҳисобда мағлуб этган “Қизилқум” клуби бош мураббийи Асрор Алиқулов жамоа аввалги учрашувдаги хатолардан тўғри хулоса қилганини ва бугунги ўйинда тўғри танланган тактика эвазига 3 очко қўлга киритилганини айтди.
“Бугун ўзига хос дербида кучли рақибни мағлуб этдик. Аввалги ўйиндаги ҳаракатларимиздан қониқмаган эдим. Бугун “Бухоро”ни тўғри танланган тактика туфайли мағлуб этдик. Улар кучли ҳужум чизиғи орқали босим уюштиришини билар эдик. Шу боис, тезкор қарши ҳужумлардан фойдаланишни афзал кўрдик. Рақибни ёпа олдик ва ғалаба қозондик”, - дейди Алиқулов.
“Кейинги ўйин бизга жуда қийинчилик туғдирадиган ўйин. “Металлург”га қарши қийин учрашув кутаяпти. Бугун дерби бўлгани учун қаттиқ тайёргарлик кўрган эдик ва кўп куч сарфлаб юбордик”, - деди мутахассис.
Манба: ЎзПФЛ матбуот хизмати.
Фикрлар