Асрор Ғофуров шартнома имзолади!
“Сурхон” клуби сафида сезиларли ўзгаришлар рўй берди. Айниқса, ўтган йилги таркибда тўп сурганларнинг катта қисми жамоани тарк этишди. Шу сабабли бу мавсумда “Сурхон” таркиби янгиланмоқда.
Айни пайтда клуб етакчиси сифатида Асрор Ғофуров тилга олинмоқда. У қишки йиғин бошланганидан бери “Сурхон” жамоаси билан бирга. Аммо уни ҳам фаолиятини бошқа клубда давом эттириши мумкинлиги борасида хабарлар йўқ эмасди. Чунки клуб билан тузган шартномаси тугаганди.
Бу борада Асрор Ғофуров бир қарорга келди. Sports.uz сайтига маълум қилишича, у “Сурхон”да қолишга қарор қилган ва клуб билан бир йиллик шартнома имзолади. Ҳозирда ушбу футболчига сардорлик боғичи ҳам топширилган. Ўтган мавсумда “Сурхон” таркибида 25 та учрашувда майдонга тушган.
Фикрлар