«Астон Вилла» «Бавария» ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи
«Астон Вилла» спорт директори Дэмиан Видагани журналистлар билан суҳбатда клубнинг ёзги трансфер режалари ҳақида гапириб, жамоа бу мавсумда «Бавария»дан португалиялик яримҳимоячи Жоау Пальиняни олиб келишга умид қилаётганини маълум қилди.
Видаганининг сўзларига кўра, Бирмингем клуби ҳозирда Пальиня бўйича мюнхенликлар билан музокара олиб бормоқда, бироқ ҳозирча томонлар ўртасида аниқ келишувга эришилмаган.
«Биз мюнхен клубига катта ҳурмат билан қараймиз. Ҳаммаси ижобий якун топишига умид қиламиз», – дея таъкидлади «Астон Вилла» вакили.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум Жоау Пальинья ижара асосида Англия премьер-лигасида «Тоттенхэм» шарафини ҳимоя қилди. Лондон клуби сафида у чемпионатда 33 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 2 та голли пас муаллифига айланди.

Фикрлар