"Астон Вилла" "Челси" ҳужумчиси бўйича музокара бошлади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Астон Вилла» клуби «Челси» ҳужумчиси Николас Жексон трансфери бўйича лондонликлар билан музокара бошлагани хабар қилинмоқда.

Инсайдер Николо Скира маълумотига кўра, бирмингемликлар бош мураббийи Унаи Эмери футболчини «Вильярреал»да бирга ишлаган давридан яхши билади ва уни ўз жамоасида кўришни истамоқда. Шу билан бирга, Жексоннинг маоши жуда юқори деб баҳоланмоқда, «Челси» томонидан сўралаётган трансфер пули эса талабдан ортиқ, деб ҳисобланяпти.

Николас Жексон 2023 йил ёзидан буён «Челси» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У жамоа таркибида 81 та ўйинда майдонга тушиб, 30 та гол урган ва 12 та голли пас берган. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2033 йилгача мўлжалланган, унинг бозор қиймати эса тахминан 40 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!