«Астон Вилла» Гарначони сотиб олишдан воз кечиши мумкин
- Muhammadqodir Ruzmatov
- Изоҳлар: 0
- Футбол
«Астон Вилла» раҳбарияти «Челси»га тегишли бўлган аргентиналик ярим ҳимоячи Алехандро Гарначонинг ўйинларидан қониқмаяпти. Бу ҳақда Football Insider хабар берди.
Маълум қилинишича, 22 ёшли футболчи ёзда Бирмингем клубига ижара асосида ўтган. Битимда Гарначо белгиланган миқдордаги учрашувларда майдонга тушса, уни 50 миллион еврога мажбурий сотиб олиш банди ҳам мавжуд.
Агар футболчи ўз ўйинини яхшиламаса ва муносиб савияни намойиш этмаса, «Астон Вилла» унинг майдондаги вақтини чеклашга тайёр. Клубда Гарначо ўз салоҳиятини исботлаши ва жамоага фойда келтиришини кўрсатиши керак, деб ҳисоблашмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Гарначо жорий мавсумда Англия чемпионатида «Астон Вилла» сафида атиги учта учрашувда иштирок этди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ