"Астон Вилла" ҳужумчисининг хизматларига Мадрид клуби қизиқмоқда

CHERY AUTO

"Атлетико Мадрид" ҳужумчи Жакомо Распадори "Аталанта"га ўтишидан сўнг унинг ўрнини тўлдириш вариантини қидирмоқда. Бу ҳақда журналист Жанлука Ди Марцио хабар берди.

Tecno

Энг асосий номзод Дониэлл Мален ҳисобланади. Нидерландлик футболчи ҳозирда Англиянинг "Астон Вилла" жамоасида ўйнайди ва унинг хизматига "Рома" ва "Наполи" каби бир қатор клублар қизиқиш билдирган.

Жорий мавсумда 26 ёшли Мален 29 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол уриб, 2 та голли узатма амалга оширган. Transfermarkt портали унинг нархини 25 миллион еврога баҳолайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!