"Астон Вилла" Коутиньони сотишга тайёр

Филиппе Коутиньо "Астон Вилла"нинг янги бош мураббийи Унаи Эмерининг режаларига кирмайди. Айни дамда жароҳатда бўлган футболчи қишда клубни тарк этиши мумкин.

Хабарларда келтиришилича, бразилиялик Италияга қайтиши мумкин. "Астон Вилла" "Интер" ярим ҳимоячиси Ҳоқон Чалхонўғлуни таркибга қўшиб олишни истайди ва икки футболчини алмаштириш вариантини кўриб чиқмоқда.

Коутиньо 2012-2013 йилги мавсумда Милан клубида фаолият олиб борган. У ушбу мавсум барча чемпионатларда 13 та ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!