"Астон Вилла" "Ливерпуль" футболчиси билан шартнома имзолади
"Астон Вилла" "Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Харви Эллиоттни ўз сафига қўшиб олди.
Бирмингем клуби 22 ёшли англиялик футболчини ижара асосида ўз сафига қўшиб олди. Шартномада футболчи майдонга тушган ўйинлар сонига қараб мажбурий кучга эга бўлиши мумкин бўлган сотиб олиш банди ҳам бор.
Аввалроқ Эллиоттнинг тўлиқ трансфери "Астон Вилла"га 35 миллион фунтга тушиши мумкинлиги хабар қилинганди.
Ўтган мавсумда Эллиотт Англия Премьер-лигасида 18 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатма берди.
Комментарии