"Астон Вилла" очко йўқотди, "Манчестер Юнайтед" яқинлашди
Шанба оқшомида "Астон Вилла" сафарда "Борнмут" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади ва ғалабани сақлаб қола олмади.
Шу тариқа, Унаи Эмери жамоаси 47 очко билан учинчи ўринда қолмоқда. Қизиғи шундаки, шу куни "Тоттенхэм"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этган "Манчестер Юнайтед" бирмингемликларга уч очколик фарққача яқинлашди. Манкунианликлар ҳисобида 44 очко бор.
"Манчестер Сити"да ҳам 47 очко мавжуд, бироқ "шаҳарликлар" 8 февраль, якшанба куни ўз очколарини кўпайтириш имконига эга. Хосеп Гвардиола шогирдлари олтинчи ўриндаги "Ливерпуль"га қарши майдонга тушади.
Айни пайтда АПЛ пешқадами — 56 очко билан "Арсенал".
Фикрлар