
"Астон Вилла" Санчо трансфери бўйича музокараларни бошлади
"Манчестер Юнайтед"нинг қанот ҳужумчиси Жейдон Санчо ўз фаолиятини Англия премьер-лигасининг бошқа клубида давом эттириши мумкин.
25 ёшли футболчи учун курашга "Астон Вилла" ҳам қўшилди ва "қизил иблислар" билан музокараларни бошлаб юборди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Англиялик футболчининг трансфери жамоалар ўртасидаги дарвозабон Эмилиано Мартинес борасидаги музокараларга мутлақо боғлиқ эмас. "Манчестер Юнайтед" ўтган мавсумни "Челси"да ижара асосида ўтказган Жейдон Санчога ишонч билдирмаяпти.
Transfermarktнинг баҳолашича, футболчининг трансфер нархи 28 миллион еврони ташкил этади, унинг манкунианликлар билан шартномаси кейинги йили тугайди.
Фикрлар