Асу Алмабаев ўйиндан чиққач, Брэндон Моренога бошқа рақиб топилди
Хабарингиз бор, 28 февраль куни Мексикада "UFC Mexico" турнири бўлиб ўтади.
Оқшомнинг марказий тўқнашувида мезбонлар вакили Брэндон Морено (35-10-2) ва қозоғистонлик Асу Алмабаев (23-3) ўзаро жанг қилиши керак эди. Бироқ куни кеча Алмабаев жароҳат олиб, баҳсдан ечилди. Энди унинг ўрнига англиялик Лонир Кавана (8-1-1) октагонга кўтарилади.

Бу ҳақда "AlZullino" нашри хабар бермоқда.
Фикрлар