"Аталанта" - "Реал": Матнли трансляция

Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Аталанта" - "Реал" Мадрид баҳсига хуш келибсиз. Ўйинни сайтимиз орқали матнли кўринишда кузатиб боришингиз мумкин. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.

  • 90+1'

    Каземиро жарима майдончаси ичидаги палапартишликдан унумли фойдалана олмади. 

  • 90+'

    Ўйинга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 87'

    ГОООООООООООООООООЛЛЛ!!! Ферлан Менди вазиятдан унумли фойдаланди ва ҳисобни очди! Ғалаба голи???

  • 86'

    Боягина ўйинга қўшилган Иличич майдонни тарк этиб, ўрнига Руслан Малиновский ўйинга қўшилди.

  • 86'

    "Аталанта"да ўзгариш: Йоаким Мехле ўрнига Жозе Паломини ўйинга қўшилди.

  • 85'

    Тони Кроос "Реал"нинг бурчак тўпини ижро этади.

  • 81'

    Уго Дуро хавфли вазиятдан унумли фойдалана олмади. Тажриба йўқлиги сезилди.

  • 79'

    Тони Крооснинг зарбаси ўнг устуннинг ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 76'

    Зидан яна бир ўзгаришни амалга оширди: фаол Иско ўрнига Уго Дуро ўйинни давом эттирадиган бўлди.

  • 76'

    "Реал"да ўзгариш: Марко Асенсио ўрнига академия тарбияланувчиси Серхио Аррибас ўйинга қўшилди.

  • 73'

    Васкес қўли билан ўйнаб юборди. Қоида бузилиши.

  • 71'

    "Аталанта" аъзоси Робин Госенс қўпо ўйин учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 70'

    "Реал" Мадрид тўпни ишонч билан назорат қиляпти.

  • 66'

    Иско яккама-якка курашларда ғолиб чиқиб, ҳаммани ортда қолдиряпти, бироқ сўнгги ҳимоячига келганда фаоллик рақибга ўтиб кетяпти.

  • 61'

    Васкеснинг калит паси ҳимоячилар томонидан блокланди.

  • 57'

    "Реал"да ҳам захиралар ишга солинади: Винисиус Жуниор ўрнига Мариано Диас ўйинга қўшилди.

  • 56'

    "Аталанта"да ўзгариш: Муриэль ўрнига Иличич ўйинга қўшиладиган бўлди.

  • 55'

    Ферлан Менди қўполлиги сабаб сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 54'

    Кроос такрорий бурчак зарбасини тепадиган бўлди.

  • 53'

    Тони Кроос бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 52'

    Иско жарима майдончаси ичига узатма амалга оширди, бироқ ҳимоячилар фаоллик қилиб, хавфни бартараф этишди.

  • 49'

    Бурчакдан амалга оширилган узатма аниқ чиқди, хавфли вазият эса яхши якунланмади.

  • 48'

    Модричнинг зарбаси дарвозадан бирозгина юқорилаб кетди!

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди!

  • 45'

    Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45+3'

    Биринчи бўлим якунланди. Кутилганидек шиддат йўқ. Танаффус.

  • 45+3'

    "Реал"нинг сўнгги ҳужуми ноаниқ якунланди.

  • 45+1'

    Жаримадан узатилган тўпни Каземиро дарвозага йўналтирди, бироқ Галлини суперсейви билан хавфни бартараф этди!

  • 45+'

    Биринчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 45'

    Винисиусга нисбатан Толои ўйин қоидасини бузди. Жарима зарбаси.

  • 44'

    Иско офсайдда қолиб кетгани боис ҳужум тўхтаб қолди.

  • 44'

    "Реал" бергамоликлар жарима майдони атрофида позицион ҳужум ташкил этмоқда.

  • 43'

    Васкесда ҳаммаси жойида. У ўйинни давом эттиряпти.

  • 43'

    Васкес жароҳат олди шекилли. У оқсоқланиб юрибди.

  • 42'

    "Реал" жарима майдончаси ичида 2 футболчи тўқнашиб кетди ва йиқилди. Ҳакам ўйинни давом эттириш кераклигин кўрсатди. Асенсио томонидан амалга оширилган тезкор қарши ҳужум ноаниқлик сабаб якунланди.

  • 41'

    Куртуа бугун анча зерикади шекилли. Муриелнинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 40'

    Бурчак тўпидан сўнг хавфли вазият юзага келди, Асенсионинг зарбасини дарвозабон Пер Луижи-Галлини ушлаб олди.

  • 39'

    Винисиус ажойиб вазиятга чиқиб кетди ва дарвозага зарба берди, ҳимоячи фаол, бурчак тўпи.

  • 38'

    Бурчак тўпи амалга оширилди, Модричнинг узоқдан йўллаган зарбаси баландлаб кетди.

  • 37'

    Жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб олган Иско қийинчилик билан зарба беришга муваффақ бўлди, тўп рикошетдан сўнг майдон ташқарисига чиқиб кетди.

  • 33'

    "Аталанта" чиройли ҳужум амалга оширди, калит пас Куртуа томонидан эгаллаб олинди.

  • 32'

    Начо ўта агрессив ўйнади. Ҳакам уни оғзаки огоҳлантирди. Карточка кўрсатилиши ҳам мумкин эди.

  • 30'

    Дуван Сапата ўрнига Марио Пашалич ўйинни давом эттирадиган бўлди.

  • 29'

    Дуван Сапата ёрдамга мухтож. У катта эҳтимол билан ўйинни давом эттира олмайди шекилли.

  • 29'

    "Аталанта"нинг бошланмоқчи бўлган ҳужумини Куртуа эрта олдинга чиқиб бартараф этди.

  • 27'

    Муриель жарима майдончаси ичига узатма амалга оширди, муваффақиятсиз.

  • 25'

    Начо ўта тезкорлик билан 3 футболчининг орасидан ўтиб, дриблинг билан уларни ортда қолдирди ва ўткирлашиб кетган бурчакдан дарвозага зарба берди! Бироқ тўп анча юқорилаб кетди! Гол бўлган тақдирда ҳафта голи бўлиши шубҳасиз эди!

  • 23'

    Каземирога сариқ карточка кўрсатилди. У кейинги учрашувни ўтказиб юборадиган бўлди.

    "Реал" аъзолари кўплаб паслар амалга оширишяпти, рақиб хатоси пойланяпти.

  • 20'

    Иккинчи қаватдаги тўп учун курашда Сапата ва Начо тўқнашиб кетди. Начо майдонда ётибди.

  • 19'

    Жаримадан тўпни Иско дарвозага йўллади, жонли деворга тегиб қайтган тўпни "Реал" аъзоси баландга тепиб юборди.

  • 18'

    Қизил карточка! Фройлер яхши вазиятга чиқиб кетаётган Винисиусни йиқитиб юборди! Ҳакам унга дарҳол қизил карточка кўрсатди! Жарима зарбаси.

  • 16'

    Дуван Сапата офсайдда қолиб кетди.

  • 15'

    Муриель бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 15'

    Луис Муриель жарима майдончаси ичига тўпни оширди, лекин узатма анча кучлилик қилди.

  • 10'

    Тони Кроос хавфли вазият юзага келтириши мумкин эди, бироқ дарвозабон фаоллик қилди.

  • 8'

    "Аталанта" футболчилари қисқа паслар билан тўпни бир-бирига ошириб бермоқда. Ўйинни улар яхши ташкил этишди.

  • 6'

    Луис Муриель ажойиб рейддан сўнг жарима майдончаси ичига тўпни узатмоқчи бўлди, бироқ узатма сифатсиз чиқди.

  • 4'

    Муриелнинг узатмасини ҳимоячи осонгина бартараф этди.

  • 2'

    Винисиус Жуниор жарима майдончаси ичига тўпни узата олмади. Узатма ҳимоячилар томонидан блокланди.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда. ЕЧЛ мадҳияси янгради.

  • 0'

    Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! "Аталанта" - "Реал" баҳси ҳозир бошланади. Ўйинни матнли трансляцияда кузатиб боринг. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!