“Аталанта” “Челси” футболчисини яна беш йил ўйнатади

2014 йилдан буён “Челси” футболчиси ҳисобланган Марио Пашалич “Аталанта”га трансфер қилинди.

Ўз вақтида 3 миллион евро эвазига лондонликлар сафига қўшилган бу футболчи “Челси” учун бирорта учрашув ўтказмаган. Неча йиллардан буён ижарама-ижара юрган плеймейкер энди ўзига муқим жой топди.

Италияликлар 25 ёшли ярим ҳимоячи билан 5 йиллик шартнома имзолади ва “Челси” ҳисобига 15 миллион евро ўтказиб берди. Пашалич жорий мавсумни “Аталанта” таркибида ижарада ўтказаётган эди.  У 23 та учрашувда бешта гол урди ва шунча голли пас узатди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!