Ads

Хабарингиз бор кеча А Серияннг 19-турида "Аталанта" сафарда "Сассуоло"ни 6:2 ҳисобида енгди.

“Аталанта”нинг голларидан бирига Дуван Сапата муаллифлик қилди. Эътиборлиси, бу 27 ёшли колумбиялик футболчи учун декабрь ойидаги 9-гол бўлди.

Opta статистик портали тарқатган хабарга кўра Сапата сўнгги 57 йил ичида илк бор бир ойда 9та гол урган футболчига айланди. Бу борадаги сўнгги рекорд 1950 йил “Милан” футболчиси Гуннар Нордалга тегишли эди.