Атиги беш бор бошланғич таркибда ўйнаган футболчи бирдан “Барса”га ўтмоқчи

“Челси” ярим ҳимоячиси Карни Чуквуэмека фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин.

Talksport нашрининг хабарига кўра, 20 ёшли футболчи “Барселона”нинг назарига тушди.

Қизиғи шундаки, “Челси”даги фаолияти давомида атиги беш маротаба бошланғич таркибга киритилган футболчининг ўзи ҳам дарров “Барселона”га ўтишга тайёр.

Манбаларга кўра, каталонияликлар бу ўйинчини анча олдин – “Астон Вилла”да ўйнаб юрган даврдан кузатувга олган экан. Ўшанда “Барса” скаутлари футболчининг агентлари билан музокара ўтказган.

Хави Эрнандес 2022 йилнинг ёзида Карни Чуквуэмеканинг трансферига розилик берган экан. Бироқ “Челси” бу ярим ҳимоячи учун 18 миллион евро тўлаб, трансферни ўз фойдасига ҳал қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!