"Атлетико" - "Барселона": Матнли трансляция
Испания Ла Лигаси 10-туридан ўрин олган "Атлетико" - "Барселона" беллашувини ушбу саҳифа орқали матнли трансляцияда кузатиб боришингиз мумкин. Ўйиннинг хавфли вазиятларини ўз вақтида кузатиб бориш учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади.
- 90'

Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90'

Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.
- 89'
Робертонинг зарбаси рекашетдан сўнг, кутилмаган йўналиш олди. Аммо тўп бироз ноаниқ йўналиш олди.
- 88'
Тринкаунинг зарбаси ўхшамади.
- 84'

Фелиш ва Корреа захирага олинди. Лемар ва Кондогбиа уларнинг ўрнида ҳаракат қилади.
- 83'

Гризманн ва Пьянич ўрнига Тринкау ва Брейтуэйт майдонга тушди.
- 81'
Мессининг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.
- 79'

Савич ва Хименес сариқ карточка ишлаб олди.
- 73'

Льорентенинг ўрнига Коста майдонга тушди.
- 72'
Каррасконинг зарбаси бироз ноаниқ кетди.
- 69'
Фелишнинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди.
- 65'
"Атлетико" доимгидек тартибли ҳимояланмоқда.
- 62'

Пике ўрнига Дест майдонга тушмоқда.
- 61'

Пике жароҳат олиб, майдонни тарк этмоқда.
- 59'
Лангле сўнгги паллада рақиб ҳужумини зарарсизлантиришга эришди.
- 57'

Педри ўрнига Коутиньо майдонга тушмоқда.
- 52'
"Атлетико" рақиб хатосини кутган ҳолатда ўйнамоқда.
- 49'
Таймни меҳмонлар фаол бошлади.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди.
- 45'

Танаффус.
- 45'

ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Карраско Тер Штегеннинг қўпол хатосидан фойдаланиб, бўш қолган дарвозани ишғол қилди.
- 45'

Биринчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди.
- 43'
Карраско ҳужумда фол ишлатди.
- 41'

Альба Мессини кўрмай туриб сезган ҳолда пас узатди. Леонинг зарбасини Облак қайтариб қолди.
- 39'

Карраско офсайдда қолиб кетди.
- 37'
Иккала жамоа ҳам эҳтиёткорликни биринчи планга қўймоқда.
- 34'

Гризманн офсайдда қолиб кетди.
- 33'
Карраско қарши ҳужумга ўтиб кетмоқчи бўлди. Аммо уни шериклари қўллаб-қувватламади.
- 30'
Ўйин майдон марказида кечмоқда.
- 27'
"Атлетико" тўпни назорат қила бошлади.
- 26'

Карраско сариқ карточка билан жазоланди.
- 23'
"Атлетико" ўйинни ўз яриммайдонидан узоқлаштиришга эришди.
- 20'
Жарима майдонига узатилган тўпни Тер Штеген ушлаб олди.
- 18'
Каталонияликлар тўп билан муомала қилишда давом этмоқда.
- 15'
Дембеленинг жарима майдони марказига узатмаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди.
- 13'
"Барселона" тўпни рақиб ярим майдонида назорат қилмоқда. Аммо вазиятлар яратилмаса, бундан фойда йўқ.
- 11'
Льорентенинг зарбасидан сўнг, тўп дарвоза тўсинига тегиб, майдонни тарк этди.
- 10'
Мессининг жаримадан узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборишга муваффақ бўлди. Гризманн ҳужумни муваффақиятли давом эттира олмади.
- 9'

Коке сариқ карточка ишлаб олди.
- 7'
"Барса" тўпни назорат қилмоқда.
- 6'

Бурчак зарбаси "Атлетико"га фойда келтирмади.
- 5'

Саулнинг кучли ва аниқ зарбасини Тер Штеген супер сейв билан қайтариб қолди.
- 3'
Дембеленинг узатмасини Гризманн дарвозага жойлаб қўя олмади. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.
- 1'

Ўйин бошланди.
- 0'
Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.
- 0'
"Барселона" таркиби:
- 0'
"Атлетико" таркиби:
- 0'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. Испания Ла Лигасининг энг қизиқарли ўйинларидан бири "Атлетико" ва "Барселона" жамоалари ўртасида кечади. Ушбу баҳсни Абдулвосид Валихонов матнли трансляция усулида эътиборингизга ҳавола этади.
Фикрлар