"Атлетико" - "Севилья": Матнли трансляция

Испания Ла Лигаси 1-турининг қолдирилган ўйини бўлмиш "Атлетико" - "Севилья" баҳси бошланиш арафасида. Сайтимиз уни сизга матнли кўринишда тақдим этади. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.

  • 90+5'

    Учрашув якунланди! "Атлетико" захира ўйинида ишончли ғалабани қўлга киритиб, 1-ўринни мустаҳкамлаб олди. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб борди. Эътиборингиз учун раҳмат!

  • 90+4'

    "Севилья" сўнгги бурчак зарбасидан ҳам натижа чиқара олмади.

  • 90+3'

    Фелиш офсайдда қолиб кетди.

  • 90+'

    Учрашувнинг асосий вақтига 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 89'

    Карраско ўрнига Фелипе ўйинга қўшилди. 

  • 88'

    Маркус Акунья бурчакдан тўпни ўйинга киритди, бироқ муваффақиятсиз.

  • 87'

    "Севилья" бурчакдан тўпни ўйинга киритди, бироқ ҳимоячилар яхши ўйнади.

  • 84'

    Юссуф Эн-Несири ўрнига Мунир Эл-Хаддади ўйинга қўшилди.

  • 84'

    Суарез ўрнига Лукас Торрейра ўйинга қўшилди.

  • 82'

    Лопетеги ҳакамга норозилик билдиргани боис сариқ карточка билан жазоланди.

  • 82'

    Хименезда ҳаммаси жойида, у ўйинни давом эттиради.

  • 81'

    Хименез тўқнашувда шикастланди ва майдонда тиббий ёрдам олмоқда.

  • 79'

    "Севилья" икки ўзгаришни амалга оширади: Сусо ва Хесус Навас ўрнига Де Йонг ва Торрес ўйинга қўшилди.

  • 78'

    "Севилья" бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 77'

    ГОООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Сауль аниқ зарбаси билан дарвозанинг пастги бурчагини ишғол қилди. 2-0!

  • 75'

    "Севилья" бурчакдан тўпни ўйинга киритди, бироқ муваффақиятсиз.

  • 74 '

    "Севилья" бурчакдан тўпни ўйинга киритди, ҳаволатиб берилган узатмага аниқлик етишмади.

  • 67'

    Симеоне ҳам иккита ўзагришни амалга оширди: Корреа ва Лемар ўрнига Фелиш ва Сауль майдонга тушди.

  • 65'

    "Севилья" бурчакдан яна бир бор тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 64'

    Бурчак зарбасидан "Севилья" хавфли вазият ярата олмади.

  • 62'

    Ўйин "Севилья"нинг назорати остида.

  • 59'

    "Севилья"да илк ўзгариш: Хоан Хордан ўрнига Оскар майдонга тушди.

  • 57'

    Стефан Савич қўпол фоли учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 56'

    "Атлетико" бурчак тўпидан хавфли вазият юзага келтирди, ҳимоячилар эса омадли ва аниқ ўйнашди.

  • 54'

    Окампос позиция танлашда адашди, тўп шу сабаб йўқотилди.

  • 51'

    Сусо бурчак тўпини ижро этади.

  • 50'

    Хесус Наваснинг жаримадан берган зарбаси рикошутдан сўнг чиқиб кетди.

  • 48'

    Қўполлиги сабаб Коке сариқ карточка олди.

  • 47'

    Юссуф Эн-Несири жарима майдони ичида тўпни боши билан дарвозага йўналтирди, Бироқ Облак тўпни ташқарига чиқариб юборди.

  • 46'

    2-тайм бошланди!

  • 45'

    Футболчилар майдонга қайтишмоқда, биз ҳам қайтамиз.

  • 45+1'

    Биринчи бўлим якунланди.

  • 45'

    Карраско ўйин қоидасини бузди.

  • 44'

    Луис Суарез хавфли ўйнади. Ҳакам унга оғзаки танбеҳ берди.

  • 42'

    Томас Лемар бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 41'

    Янник Каррасконинг зарбаси ҳимоячига тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.

  • 39'

    Лукас Окампос ичкарига ажойиб узатмани амалга оширди, бироқ ҳимоячилар уни узоқлаштиришди.

  • 37'

    Маркус Акунья ўта қўпол ўйнади, ҳакам Хавьер Эстрада Фернандес уни оғзаки огоҳлантирди.

  • 34'

    Тўп назорати статистикаси: 47-53!

  • 31'

    Суарезнинг зарбасини Буну қайтариб қолди!

  • 30'

    Мадридликлар жарима майдони ташқарисида хавфли тарзда тўпни бир-бирига оширмоқда.

  • 28'

    Эрмосо қўпол ўйнади, ҳакам ҳуштагини чалди.

  • 27'

    "Севилья" футболчилари бир-бирига ажойиб тарзда тўпни етказиб бермоқда.

  • 25'

    Корреа тўпн ичкарига ажойиб тарзда етказиб берди, Корреанинг паси эса блокланди.

  • 24'

    "Севилья" бурчак тўпи тепади.

  • 22'

    Коке ҳужумда фол қайд этди.

  • 21'

    "Севилья" тўпни яна ишонч билан назорат қилмоқда.

  • 20'

    "Севилья" футболчиси тўпни қўли билан ўйнади, ҳакам ўйинни давом эттиришни сўраяпти.

  • 19'

    Триппьернинг ажойиб кросси рақиб ҳимоячилари томонидан блокланди.

  • 17'

    ГООООООООООООООООООЛЛЛ!!! "Атлетико" ҳисобни очмоқда! Корреа жарима майдони ичида ажойиб пасни қабул қилиб олди дарвозани ишғол қилди! 1-0.

  • 16'

    "Севилья" футболчиси Фернандо қўполлиги учун ҳакам томонидан оғзаки огоҳлантирилди.

  • 15'

    "Севилья" тўпни ишонч билан назорат қилмоқда.

  • 14'

    Юссуф Эн-Несири ушбу ноаниқ пасни қабул уила олмади.

  • 13'

    Корееа тўпни йўқотди.

  • 12'

    Лукас Окампос ичкарига зўр ёриб кирди хавфли вазият яратди. Ҳимоячилар эса фаол

  • 11'

    Корреанинг пасига аниқлик етишмади ва тўп йўқотилди.

  • 10'

    Тўп "Атлетико"да.

  • 9'

    Юсуф Эн-Несири қанотдан ичкарига ажойиб узатма амалга оширди, бироқ ҳимоячилардан бири сўнгги дақиқаларда вазиятни бартараф этди.

  • 8'

    Омадсиз узатма. Суарез тўпга эга чиқиш учун харчанд ҳаракат қилмасин, узатма ноаниқлиги сабаб тўп йўқотилди.

  • 7'

    "Атлетико" футболчиларидан бири офсайдда қолиб кетгани боис ўйин тўхтатилди.

  • 6'

    Триппьернинг ўзи бурчак тўпи тепади.

  • 5'

    Киран Триппьер жарима майдони ичига  узатма амалга оширди, бироқ ҳимоячилар уни узоқлаштирди.

  • 4'

    "Атлетико" футболчилари қисқа паслар билан позицион ҳужум ташкил қилмоқда. Қулай вазият бўлиши билан ҳужум якунланади.

  • 3'

    "Севилья" бурчакдан тўпни ўйинга киритади. Узатмани Ракитич дарвозага кучли зарбаси билан йўналтирди, биров тўп Облак дарвозаси юқорисидан ўтиб кетди.

  • 2'

    "Севилья" жарима зарбасидан унумли фойдаланди, Сусо берган зарба эса ҳимоячи томонидан блокланиб, бурчакка чиқариб юборилди.

  • 2'

    Янник Карраско рақибига нисбатан қўпол ўйин намойиш этди. Бош ҳакам фол қайд этди.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда. Ла Лига мадҳияси янгради.

  • 0'

    Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Испания Ла Лигаси 1-турининг қолдирилган ўйини бўлмиш "Атлетико" - "Севилья" баҳси бошланишига саноқли дақиқалар қолди. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!