"Атлетико" 2025 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этади, "Барса" эса йўқ!

Бугун тунда "Атлетико" чемпионлар лигаси чорак финалидан чиқиб кетди. Клуб "Боруссия"га 2:4 ҳисобида мағлуб бўлди ва икки ўйин натижасига кўра, 4:5 ҳисобида ютқазди. 

Аммо ушбу мағлубиятга қарамай, "матрасчилар" 2025 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этади. Мадрид жамоаси УЕФА рейтингида "Барселона"дан ўзиб кетди ва АҚШда ўтадиган турнирда Европанинг 11-клубига айланди. Бу мусобақада иштирок этган ҳар бир клубга 50 миллион евро миқдорида мукофот пули тўланади. 

Аввалроқ, "Челси", "Реал", "Манчестер Сити", "Бавария", ПСЖ, "Интер", "Порту", "Бенфика", "Боруссия Дортмунд" ва "Ювентус" каби жамоалар жаҳон чемпионатига йўл олишни уддалаганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!