"Арсенал" ярим ҳимоячиси Лукас Торрейра "Атлетико" футболчисига айланишга яқин турибди.

Журналист Фабрицио Романонинг маълум қилишича, 24 ёшли футболчи шартнома шартлари борасида Мадрид клуби билан келишиб олган.

Икки клуб ўзаро келишувга эришиб улгурмади. Уругвайлик футболчини харид қилиш учун Диего Симеоне устозлик қиладиган жамоа Эктор Эррерани сотиб юбориши керак бўлади.

Торрейра "Пескара" ва "Сампдория" клубларидаги фаолиятидан сўнг, 2018 йили "Арсенал" жамоасига кўчиб ўтган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)