"Атлетико" "Барселона" ҳимоячисини сотиб олмоқчи

"Атлетико" Мадрид клуби "Барселона" ҳимоячиси Нелсон Семедуни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Marca нашри тарқатган хабарга қараганда “матрасчилар” 25 ёшли португалиялик футболчини мавсумлар оралиғида жамоадан кетадиган Хуанфран ўрнига муносиб ўринбосар сифатида қарамоқда. Қайд этиш лозимки, каталонияликлар Семедуни 100 млн еврога баҳолашмоқда. Бироқ, “Атлетико” ушбу нархни пасайтиришга ҳаракат қилади.

Маълумот учун, Семеду жорий мавсум “Барселона” сафида жами 26та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!