"Атлетико" бу футболчини 100 миллиондан камига сотмайди!

Мавсуми ижара асосида “Челси”да ўтказаётган ҳужумчи Жоау Феликс “аристократлар” сафида қолиши мумкин, аммо бунинг учун Лондон клуби раҳбарияти португалиялик футболчининг трансферини “Атлетико”дан тўлиқ сотиб олиши керак.

Marca хабарига кўра, "Атлетико" раҳбарлари ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз футболчисини 100 миллион евродан камига сотмайди ва бу борадаги таклифларни ҳам кўриб чиқмайди. Қайд этилишича, “Челси” Жоауни олиб қолишни қанчалик хоҳлаётганига қарамай, трансфер масаласида “матрасчилар”га ҳали бирорта ҳам таклиф юборишмаган.

Эслатиб ўтамиз, Жоау Феликс шу йилнинг январь ойидан буён “Челси” таркибида ўйнамоқда. 23 ёшли ҳужумчи ўтган вақт мобайнида жами 13 та учрашувда майдонга тушди ва 2 та гол урди. Трансфермаркт портали унинг нархини 50 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!