"Атлетико" етакчиси клубни тарк этмоқчи

  • 29 Jan 16:39
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Football
TIGGO 2 PRO

"Атлетико" ҳужумчиси Антуан Гризманн "Атлетико"ни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Tribal Football портали хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, франциялик ҳужумчи жорий мавсум якунида клубини ўзгартирмоқчи. Гризманн ўз қарорини "матрасчилар" раҳбариятига маълум қилиб бўлган.

Антуаннинг Мадрид клуби билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган. Бироқ, "Атлетико" ёзда ўз етакчисини сотишдан яхшигина пул ишлаб олиши мумкин.

Маълумот учун, Испания чемпионатининг жорий мавсумида 33 ёшли ҳужумчи 21 та ўйин ўтказиб, еттита гол урди ва тўртта голли узатмани амалга оширди.

Comments

You must be logged in to commet!