"Атлетико" етакчиси машғулот пайтда жароҳат олиб, лазаретга тушди
Мадриднинг "Атлетико" жамоаси ҳужумчиси Антуан Гризманн жароҳат сабаб лазаретга жойлаштирилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, Гризманн жума куни бўлиб ўтган машғулот пайтида жароҳат олган. Текширувлар 34 ёшли франциялик футболчининг чап сон мушагида енгил шикаст борлигини кўрсатган. "Матрасчилар" Антуаннинг қачон сафга қайтиши борасида аниқ муддатларни очиқламаган.
2025/2026 йилги мавсумда Антуан Гризманн барча мусобақалар доирасида 30 та ўйинда иштирок этиб, 10 та гол урган ва 1 та голли узатмани амалга оширган.
Айни пайтда "Атлетико" Испания чемпионати турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда. Диего Симеоне шогирдлари навбатдаги ўйинни 25 январь куни ўз майдонида "Мальорка"га қарши ўтказади.



Фикрлар