Мадриднинг "Атлетико" клуби хавбеки Матиас Краневиттер фаолиятини Санкт-Петербургнинг "Зенит" клубида давом эттирадиган бўлди.

Берилган маълумотларга кўра 24 ёшли футболчи эртага тиббий кўрикдан ўтиш учун Россияга келади. Эътиборлиси, агар Краневиттер питерликлар билан шартнома имзоласа, у ҳолда у жорий трансферлар даврида "Зенит" сотиб олган 4-аргентиналик футболчи бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Питер клуби бундан аввал  ярим ҳимоячи Леандро Паредес, ҳужумчи Себастьян Дриусси ва ҳимоячи Эмануэль Мамманаларни ўз сафига қўшиб олган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар