"Атлетико" футболчиси мавсумни Бундеслигада ўтказади
"Байер" ўзининг расмий сайтида "Атлетико" ҳимоячиси Сантьяго Ариасни таркибга қўшиб олганини эълон қилди.
Унга кўра, “доришунослар” 28 ёшли футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан мавсум охиригача ижарага олган. Сантьяго леверкузенликлар сафида 2-рақамда тўп суради.
Ариас 2018 йилдан буён “Атлетико” футболчиси ҳисобланади. У ўтган давр мобайнида “матрасчилар” сафида 51 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1 та гол ҳамда 3 та голли узатма ёздириб қўйди. Унинг айни дамдаги трансфер нархи эса 12 млн еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар