"Атлетико" футболчисига нарх белгилади

CHERY AUTO

"Атлетико Мадрид" ярим ҳимоячиси Конор Галлахер қишки трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин. 

Tecno

Инсайдер Экрем Конур маълум қилишича, Испания клуби Галлахерни ижарага беришни истамаса-да, уни бутунлай сотишга тайёр. "Матрасчилар" ярим ҳимоячини трансферидан тахминан 46-52 миллион евро атрофида пул ишлаб олишни режа қилган. Конорнинг хизматларига айни вақтда "Манчестер Юнайтед", "Тоттенхэм", "Астон Вилла", "Ньюкасл", "Челси", "Милан" ва "Ювентус" клублари қизиқиш билдирмоқда. 

25 ёшли футболчининг ҳозирда "Трансфермаркт" порталидаги нархи 35 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзида якунига етади.

Маълумот учун, хавбек жорий мавсум "Атлетико" сафида 28 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол киритди ва 1 та голли узатма амалга оширдиат.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!