“Атлетико” Гризманнга “Монако”дан ўринбосар топди

Мадриднинг “Атлетико” клуби “Монако” ярим ҳимоячиси Тома Лемарнинг ҳизматларига жиддий қизиқиш билдиряпти. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Аввалроқ “матрасчилар” ушбу футболчи бўйича монаколикларга 20 миллионлик таклиф билан мурожаат қилишган эди. Бироқ, кейинчалик “Монако” ушбу таклифни рад этган.

Аммо, мадридликлар 21 ёшли футболчини қўлдан чиқаришни исташмаяпти. Боиси, “Атлетико” раҳбарияти уни жамоани тарк этиши мумкин бўлиб турган Антуан Гризманнинг ўринбосари сифатида кўришмоқда.

Маълумот учун, ушбу мавсумда Лемарнинг ҳисобида жами 7та гол ҳамда 2та голли узатма мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!