“Атлетико” ҳимоячиси “Рома”га ўтиши мумкин
Ads

Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳимоячиси Хосе Мария Хименес фаолиятини “Рома”да давом эттириши мумкин.

Уругвайлик футболчига шунингдек, Миланнинг “Интер” клуби ҳам қизиқиш билдираётган эди. Бироқ миланликлар кўра римликлар бу футболчини қўлга киритиш учун фаолроқ ҳаракат қилаётир. 22 ёшли ўйинчи ҳам “Атлетико” етарли даражада ўйин амалиётига эга бўлмаётгани сабабли бошқа клубга ўтиб кетиши мумкин.