"Атлетико" жиддий йўқотишга учради
"Атлетико" Мадрид ҳужумчиси Луис Суарес мушакларидаги жароҳат сабаб, бугунги машғулотларда охиригача иштирок этолмади. Бу ҳақда Marca хабар бермоқда.
34 ёшли уругвайлик футболчи тез орада чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади. Шундан сўнг, унинг жароҳати қай даражада экани ва қачон сафга қайтиши маълум бўлади. Аммо Суарес ҳар қандай ҳолатда ҳам сариқ карточкалар сони ортиб кетгани туфайли "Бетис"га қарши бўладиган 30-тур ўйинини ўтказиб юборади.
Суарес жорий мавсум "Атлетико" сафида 32 та ўйинда иштирок этди. Тажрибали футболчи ушбу ўйинларда рақиблари дарвозасига 19 та гол урди ва жамоасининг 2 та голига ассистентлик қилди. Унинг “матрасчилар” билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.
“Атлетико” 29 турдан сўнг Ла Лига мусобақа жадвалида 66 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Диего Симеоне шогирдларидан кейинги поғоналарда “Барселона” (65) ва “Реал” (63) бормоқда.
Фикрлар