"Атлетико Мадрид" Альваресга нарх белгилади

CHERY AUTO

Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳужумчи Хулиан Альваресни қанчага сотишни маълум қилди. Бу ҳақда  "Тhе Athletic" нашри хабар бермоқда.

Tecno

Манбада ёзилган маълумотларга кўра, мадридликлар аргентиналик форвардга 200 миллион евро нарх белгилаган. Сўнгги пайтларда футболчига "Барселона" фаол қизиқиш билдираётган эди. "Кўк-анорранглилар" битимдан юқори нарх сабабли воз кечишга мажбур бўлмоқда. 

25 ёшли футболчининг ҳозирда "Трансфермаркт" порталидаги нархи 100 миллион еврони ташкил этади. 

Эслатиб ўтамиз, Хулиан жорий мавсум Симеоне қўл остида 23 та учрашувда майдонга тушиб, 10 та гол киритди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!