"Атлетико Мадрид" футболчиси Англияга йўл олмоқда
“Атлетико” ҳужумчиси Матеус Кунья “Вулверхемптон” клубига ўтишга жуда яқин турибди, дея хабар бермоқда Фабрицио Романо.
Журналистнинг таъкидлашича, икки клуб ўзара келишувга эришган. Футболчи сотиб олиш шарти билан бир мавсумга ижарага олинди. Бразилияликнинг ўзи билан ҳам шахсий шартлар бўйича келишув амалга оширилган. У яқин кунларда тиббий кўрикдан ўтиш учун Англияга боради.
Эслатиб ўтамиз, Кунья 2021 йилдан бери Мадрид клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У ушбу мавсум барча чемпионатларда 17 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та ассист амалга оширди.
Фикрлар