
Ҳусанов жамоасида яна жиддий ўзгариш бўлади: Холанд ва Родри кетиши кутиляпти
“Манчестер Сити”да авлодлар алмашинуви давом этмоқда. Бу жараён 2025 йилнинг 20 январида жамоага “Ланс”дан Абдуқодир Ҳусановнинг олиб келиниши билан бошланган эди. Ҳозир таркиб тубдан янгланган.
Шу билан бирга жамоада фаолиятини давом эттириб келаётган етакчи ўйинчиларни олишга ҳаракат қилаётган қудратли клублар ҳам кўпайиб бормоқда. Sports.uz портали “Манчестер Сити” оид сўнгги маълумотларни ўқувчилар эътиборига ҳавола этади.
Суперклуб Холанд учун уч юлдузини “қурбон” қилади
Кейинги пайтда Испаниянинг амалдаги чемпиони “Барселона” манчестерликлар тўпурари Эрлинг Холанд трансферини амалга ошириш бўйича иш бошлагани ҳақидаги хабарлар кўпайиб бормоқда.
Каталонияликлар асосий трансфер нишонига айланган норвегиялик форвардни олишнинг турли вариантларини ўрганиб чиқмоқда. El Nacional нашри журналистлари ана шундан йўллардан бири ҳақида маълумот берди.
Унга кўра, “Барселона” мутасаддилари Холанд трансферига маблағ топиш мақсадида бир неча ўйинчиларини сотиб юборишга қарор қилган. Хусусан, каталонияликлар биринчи навбатда, марказий ҳимоячи Рональд Араухо, ҳужумкор футболчилардан Фермин Лопес ва Даниэль Ольмо билан хайрлашадиган бўляпти.
Трансфер бозорида бу ўйинчиларнинг харидорлари кўп.
“Барса” нишонида турган Холанд жаҳоннинг энг қимматбаҳо ўйинчиларидан ҳисобланади. Transfermarkt портали 25 ёшли тўпурарни 180 миллион еврога баҳолаган.
“Реал”га Родрини олиш йўли чиқди
“Реал” хўжайини Флорентино Перес анчадан бери ўз жамоасида “Манчестер Сити” етакчиси Родри Эрнандесни кўришни истаяпти. Мадридликлар испан футболчисини олиш учун турли вариантларни қўллаши мумкин.
Transfer News Live ва Defensa Central каби нуфузли манбаларнинг ёзишича, “Реал”да 29 ёшли “Олтип тўп” соҳибини олиш имконияти ошиб бормоқда. Манбага кўра, “Манчестер Сити” айрим талаблар асосида футболчини Мадридга жўнатишга тайёр.
Гап шундаки, Родри жиддий жароҳатини бир йил давомида даволатиб, сафга қайтганидан кейин кўнгилдагидек ўйин кўрсата олмаяпти. У жароҳатларга мойил бўлиб қолган. “Шаҳарликлар”нинг Родри бундан кейин аввалги даражасига қайта олишига ишончи тобора сўниб бормоқда.
Шу боис, “Манчестер Сити” мутасаддилари Родрининг трансферига “Реал” франциялик таянч ярим ҳимоячи Эдуардо Камавингани қўшишини истаяпти.
Transfermarkt порталида Родрининг трансфер суммаси 110 миллион евро экани қайд этилган. Ўз навбатида, Эдуардо Камавинга 50 миллион еврога баҳоланган. Рокировка амалга ошиши “Қироллик клуби” муайян суммада бадал пули тўлашига ҳам тўғри келади.
Бундан ташқари, “Манчестер Сити” Родрига яна бир ўринбосар топиб қўйган. Хосеп Гвардиола “Бавария” ярим ҳимоячиси Александр Павловични яқин келажакда испан футболчисининг ўрнини босиши мумкинлигига ишонмоқда.
21 ёшли футболчини олиш учундаъвогар клублар 55 миллион евродан воз кечишига тўғри келади. “Бавария” ўйинчисига ҳамкорлик таклиф қилмоқчи бўлган клублар сафи тобора кенгайиб бормоқда.
Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларининг Каннаваро мураббийлигига муносабати қандай?
Испанияда ўйнаган юлдуз Ўзбекистонни қабул қилаётган Каннаварога ўзгача мурожаат қилди
Тезкор: Ҳусанов ҳақида нохуш хабар!
Кутилмаган вазият: Буёғига Ҳусанов анча қийналадиган бўлди!
Фикрлар