"Атлетико Мадрид" ҳамшаҳарларидан ажойиб иқтидорни трансфер қилиши мумкин

Руминия миллий терма жамоаси ва Испаниянинг "Райо Вальекано" клуби футболчиси Андрей Ратиу қишда ўз жамоасини ўзгартириши мумкин. Айни дамда фулбекка Европанинг бир қанча гранд жамоалари хусусан, "Атлетико Мадрид" жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Ўнг қанот ҳимоячисининг "Райо Вальекано" клуби билан тузган амалдаги мехнат шартномаси 2028 йилнинг 30 июнь кунига қадар амал қилади. Унинг битим шартларида келтирилган товон пули миқдори 25 миллион еврони ташкил этади

Боз устига, Руминия терма жамоасининг 26 ёшли футболчисининг ҳуқуқлари айни дамда бошқа бир испан жамоаси "Вильяреал"га тегишли. Шунинг учун ҳам, Ратиунинг хариди амалга ошишда фақат мадрид жамоалари курашиши кифоя қилмаслиги катта эхтимол бўлмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!