Ads

"Порту" клуби ярим ҳимоячиси Эктор Эррера тез орада "Атлетико" Мадридга кўчиб ўтади.

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра “матрасчилар” 29 ёшли мексикалик футболчи билан шахсий келишувга эришишган. Аниқроғи, Эррера “Атлетико” билан 2024 йилга қадар шартнома имзолайди.

Қайд этиш лозимки, унинг “Порту” билан амалдаги шартномаси келгуси ойда ўз ниҳоясига етади.

Маълумот учун, Эктор Эррера жорий мавсум “Порту” сафида жами 53та ўйинда майдонга тушди ва 9та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Эслатиб ўтамиз, “Атлетико” бундан аввалроқ 20 млн евро эвазига  “Порту”нинг бошқа бир футболчиси Филипени сотиб олган эди.