"Атлетико" Облакка рақобатчи сифатида янги посбон олиб келмоқчи!

CHERY AUTO

Мадриднинг "Атлетико" жамоаси ёзги трансфер ойнасида дарвозабонлар қаторини кучайтириш ниятида. AS нашрининг хабарига кўра, жамоа диққатини "Мальорка" клуби посбони Лео Романга қаратган.

24 ёшли дарвозабон Ян Облакнинг эҳтимолий кетиши фонида унинг ўрнини эгаллашга асосий номзодлардан бири сифатида кўрилмоқда. Лео Роман ҳозирда "Мальорка" билан 2026 йилгача тузилган шартнома асосида ҳаракат қилмоқда. Унинг тўлов миқдори тахминан 10 миллион еврони ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, 32 ёшли "матрасчилар" дарвозабони жорий мавсум 46 та учрашувда майдонга тушиб, 44 та гол ўтказиб юборган ҳолда, 17 та беллашувда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!