"Атлетико" Облакнинг нарҳини 150 млн қилиб қўймоқчи

Мадриднинг “Атлетико” жамоаси дарвозабон Ян Облак билан шартномани узайтирмоқчи.

Мадридликлар ПСЖ қизиқиш билдираётган кипер учун товон пули нарҳини оширишмоқчи.

Облакнинг “матрасчилар” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар мўлжалланган. Янги шартнома имзоланган тақдирда, Облакнинг трансфер суммаси 100 млн евродан 150 млн еврога ошиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Коке ва Саульларининг товон пули ҳан 150 млн еврони ташкил этади.

Илгарироқ, ПСЖ Облак учун 100 млн евро беришга тайёрлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!