"Атлетико" ўз сафига жаҳон чемпионатида рекорд ўрнатган дарвозабонни қўшиб олмоқчи
"Атлетико" Облакка ўринбосар топди.
Дарвозабон Ян Облак яқин келажакда "Атлетико"ни тарк этиши мумкин. Мадрид клуби ҳозирда молиявий жиҳатдан яхши аҳволда эмас ва 30 ёшли дарвозабоннинг сотилиши "матрасчилар"га ёрдам бериши мумкин. Словениялик посбон 80-90 миллион евро атрофида сотилиши мумкин.
"Todofichajes"нинг сўзларига кўра, "Атлетико" Хорватия терма жамоаси сафида жаҳон чемпионатида ажойиб сейвлари билан ёдда қолган дарвозабон Доминик Ливаковични Облакка ўринбосар сифатида кўрмоқда.
28 ёшли посбон билан шартнома имзолаш учун испан гранди Загребнинг "Динамо"сига 15-20 миллион евро тўлаши керак бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Ливакович Бразилияга қарши учрашувда 11 та сейв қайд этиб, мундиаллар тарихида бир учрашувдаги сейвлар сони бўйича рекорд ўрнатган эди.
Фикрлар