Ads

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби ярим ҳимоячиси  Андер Эррера яна Испанияга қайтиши мумкин.

AS нашри тарқатган хабарга кўра 28 ёшли испаниялик футболчига Мадриднинг “Атлетико” клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Эътиборлиси, Эрреранинг МЮ билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади ва ушбу келишув ҳозирча узайтирилгани йўқ. Боиси, у яқиндагина “қизил иблислар”нинг бу борадаги таклифини рад этди.

Ушбу трансферга “матрасчилар” бош мураббийи Диего Симеоне ҳам ўз розилигини берган. Қолаверса, Эрреранинг ўзи ҳам Испанияга қайтишга қарши эмас.