"Атлетико" ўз сафига "Реал" тарбияланувчисини қўшиб олмоқчи

Мадриднинг "Атлетико" клуби "Бетис" ярим ҳимоячиси Серхио Каналесга жиддий қизиқиб қолди.

Football Espana нашри тарқатган хабарга кўра “матрасчилар” 28 ёшли футболчи учун 40 млн евро таклиф қилишмоқчи. Таъкидлаш керакки, унинг шартномасида товон пули айнан 40 млн евро деб белгилаб қўйилган.

Маълумотларга қараганда мадридликлар устози Диего Симеоне ушбу трансферга розилик билдирган. Аргентиналик мутахассиснинг фикрича Каналес таркибни кучайтириш учун энг муносиб номзод деб ҳисобламоқда.

Маълумот учун, Каналес асли "Реал" Мадрид клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У ортда қолган мавсум “Бетис” сафида жами 46та ўйинда майдонга тушди ва 9та гол ҳамда 3та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!