"Атлетико" ўз тарихидаги энг қиммат футболчини ПСЖга сотмоқчи. Сабаби...

Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳужумчиси Жоау Феликс ПСЖга ўтиш арафасида турибди, деб хабар бермоқда журналист Шей Лугасси ўзининг твиттер саҳифасида.

Манбага кўра, испан грандининг ўзи парижликлар раҳбариятига бориб, португалиялик футболчини сотиб олишни таклиф қилган. Сабаби, “матрасчилар” раҳбарияти ушбу футболчининг ўйинидан қониқиш хосил қилмаяпти ва шунинг учун уни сотмоқчи.

22 ёшли Феликс ўтган мавсум "Атлетико" сафида барча турнирларда жами 34 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 6 та голга ассистентлик қилди. Унинг клуб билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Маълумот учун, "Атлетико" Феликсни 2019 йил "Бенфика"дан 126 млн еврога сотиб олган. У Мадрид клуби тарихидаги энг қиммат трансфер ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!