"Атлетико" ўзига ўхшамаяпти, Симеонедан эса антирекорд!
Ла Лига 24-туридан ўрин олган "Атлетико" - "Хетафе" учрашувининг биринчи бўлимидан сўнг 3:3 ҳисоби қайд этилди.
Мадридликлар ҳозиргача Испания чемпионатида 33 та гол ўтказиб юборди. Диего Симеоне ушбу клубда мураббийлик фаолиятини бошлаганидан буён Ла Лига доирасида клуб бу қадар кўп гол ўтказиб юбормаганди.
Бугунга қадар аргентиналик мутахассиснинг антирекорди 2012/12 йилги мавсумда бўлганди. Шу йили Симеоне бошчилигидаги "матрасчилар" 31 маротаба ўз дарвозасидан тўп олиб чиққан.
Эслатиб ўтамиз, чемпионат якунланишига ҳали 15 та тур бор.
Фикрлар