"Наполи" ҳужумчиси Аркадуш Милик фаолиятини "Атлетико"да давом эттириши мумкин.

AS нашри хабарига кўра, "Атлетико" Миликка ҳозирги маошидан икки маротаба кўпроқ маош таклиф қилишга тайёрлигини билдирган.

"Матрасчилар" ушбу масала бўйича 26 ёшли футболчининг агенти билан учрашиб улгурган.

Олдинроқ, трансфер суммаси 32 миллион еврога баҳоланаётган Милик учун "Тоттенхэм" ҳам даъвогарлик қилаётгани маълум қилинган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)