"Атлетико" Португалия тарихидаги энг қиммат футболчига нарх белгилади

Хабар берганимиздек, Мадриднинг “Атлетико” клуби яқинлашиб келаётган трансфер ойнасида португалиялик ҳужумчи Жоау Феликс билан хайрлашишни режалаштирмоқда.

AS хабарига кўра, "матрасчилар" 23 ёшли португалиялик футболчини ижарага бериш ва тўлиқ сотиш бўйича барча таклифларни кўриб чиқишга тайёр. “Атлетико” раҳбарияти Феликс учун 100 миллион доллар (~ 95 миллион евро) тўлашса, уни қўйиб юборишга тайёр. Бироқ, муаммо шундаки, потенциал харидорларнинг ҳеч бири Жоао учун бундай пулни тўлашга тайёр эмас.

Эслатиб ўтамиз, "Атлетико" ҳужумчини 2019 йилда Лиссабоннинг "Бенфика" клубидан 126 миллион еврога сотиб олган эди. Шу тариқа у Португалия тарихидаги энг қиммат футболчига айланган.

Феликс жорий мавсум Ла Лигада 12 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!