"Aтлетико" Президенти Гризманнинг трансфери ҳақида фикр билдирди

Каталониянинг "Барселона" жамоасидаги омадсиз мавсумлардан сўнг, Aнтуан яна "Aтлетико"га қайтди.  Ушбу трансфер ҳақида "Атлетико" раҳбари Энрике Сересо ўз фикрини билдириб ўтди.

"Бу келишув уч томононинг истакларидан келиб чиқиб тузилди. Биз Aнтуанни яқин икки йил ичида жамоамизда бўлишини таъминлай олдик. Биз бу трансферни олдиндан режалаштира олмадик. Сабаби, Саулнинг кетиши савол остида турган эди.

Гризман "Барса"га ғалатироқ вазиятда кетгани рост, аммо ортга қайтмоқчи эканлигини исботлай олди. Уни салбий қарши оладиган мухлислар бўлиши мумкин, аммо барча бирдек фикрламайди. Унинг қайтгани учун мамнун бўлган "фанат"лар ҳам бор. У жуда мураккаб вазиятда ортга қайтишдан қўрқмади. Демак, у биз билан бўлишни истамоқда."

Эслатиб ўтамиз, шартнома бандларига кўра, француз маълум миқдорда ўйин ўтказса, "матрасчилар" уни сотиб олишлари шарт.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!