“Атлетико” қийинчиликсиз “Эйбар”ни таслим қилди
Ads

 

Испания чемпионати 17-турида “Атлетико Мадрид” жамоаси сафарда “Эйбар” меҳмони бўлди. Ўйин қизиқарли ва муросасиз тарзда ўтди.

Учрашувнинг 54-дақиқасида Сауль ҳисобни очган бўлса, роппа-роса 20 дақиқадан кейин Антуан Гризманн гол уришга муваффақ бўлди.

Ўйинда бошқа голлар киритилмади ва Диего Симеоне жамоаси ишончли ғалабани расмийлаштирди. Эслатиб ўтамиз, ушбу турда Мадриднинг бошқа бир клуби — "Реал" "Гранада"ни 5:0 ҳисобида мағлуб қилганди

Эйбар – Атлетико 0:2 (0:0, 0:2)

Голлар: 0:1 – 54 Сауль, 0:2 – 74 Гризманн.

Эйбар – Йоэль, дос Сантос, Луна, Капа, Лежен, Дани Гарсия, Рико, Гонсалес (Нано, 82), Леон (Пенья, 76), Инуи (Бебе, 68), Энрик.

Атлетико – Мойя, Савич, Хименес, Филипе Луис, Годин, Коке, Сауль, Гризманн, Габи, Врсалько (Хуанфран, 46), Торрес (Гамейро, 71).

Огоҳлантиришлар: Гонсалес (20), Врсалько (29), Коке (81), Бебе (89).