"Атлетико" "Реал" футболчисига шартнома таклиф қилмоқда
AS нашри тарқатган хабарга қараганда, "Атлетико" шу ёз "Реал" ярим ҳимоячиси Лукас Васкесни таркибга қўшиб олмоқчи.
Айтиш керакки, 29 ёшли испаниялик футболчининг "Қироллик клуби" билан амалдаги шартномаси шу ёз ўз ниҳоясига етади. “Реал” раҳбарияти ҳали ҳам Васкесга янги шартнома таклиф қилгани йўқ. “Атлетико” эса, унга 3 йиллик шартнома бермоқчи.
Лукас Васкес жорий мавсум Ла Лигада24 та ўйинда майдонга тушди. У ушбу учрашувларда ўз ҳисобига 3 та гол ёздириб қўйишга эришди.
Васкес айни дамда тиззасидан олган жароҳатидан даволанмоқда. У апрель ойида "Барселона"га қарши бўлиб ўтган “эл-класико”да жароҳат олган.
Фикрлар