Ads

Яқиндагина "Реал" хавбеки Маркос Льоренте “Атлетико” ўз сафига “қироллик клуби”нинг яна бир тарбияланувчисини қўшиб олмоқчи.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра “матрасчилар”нинг бу борадаги эътибори "Эспаньол" клуби марказий ҳимоячиси Марио Эрмосога тушди.

Маълумотларга қараганда “Атлетико” 24 ёшли футболчи билан шахсий келишувга эришиб бўлган. Энди иккала клуб ўзаро келишиб олса бас.

“Атлетико” Эрмосо учун 20 млн евро таклиф қилмоқда. Бироқ, каталонияликлар уни 40 млн еврога баҳолашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Эрмосонинг “Эспаньол” билан амалдаги шартномаси яна бир йилдан сўнг ўз ниҳоясига етади.