"Атлетико" стадиони икки учрашувга қисман ёпилади! Сабаб?
Ла Лиганинг 33-турида Билбаонинг "Атлетико" клуби ҳимоячиси Николас Уильямсга нисбатан ирқчилик ҳаракати туфайли "Атлетико Мадрид"нинг уй стадиони икки учрашувга қисман ёпилди.
Бундан ташқари, Мадрид клуби 20 минг евро жарима ҳам тўлайди. "Матрасчилар" аппеляция бериши учун 10 кун бор.
Қайд этиш лозим, Ла Лига доирасидаги "Атлетико" - "Атлетик" баҳсида "матрасчилар" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Басклар сафида ягона гол айнан Нико томонидан киритилган.
Аввалроқ, Винисиусга нисбатан Ла Лигада ирқчилик ҳаракатлари кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлаётганди.
Фикрлар