“Атлетико” супердарвозабонидан воз кечишга тайёр. Ундан зўри келади!

“Атлетико” раҳбарияти қатор гранд клублардан таклиф олаётган Ян Облакни  трансфер қилишга тайёр. Испанияда энг кам гол ўтказадиган ушбу посбон мадридликлар таркибида совринларни қўлга кирита олмаётганидан норози бўлмоқда. Облак бу йил чемпионликни нишонлашига ишонган эди.

Бироқ, Диего Симеоне шогирдлари асосий рақобатчилари билан очколар ўртасидаги катта фарқни сақлаб қола олмади. “Барселона” ва “Реал” айни пайтда “Атлетико” билан деярли тенглашиб олди.

Диего Симеоне Ян Облак ўрнига Англиядан дарвозабон олиб келмоқчи. Аргентиналик мутахассисга Англия премьер-лигасида порлай бошлаган Эмилиано Мартинеснинг ўйини маъқул келмоқда. Бу голкипер “Арсенал” захирасида ўтиришни истамай, “Астон Вилла”га кўчиб ўтди ва ўзининг маҳоратли футболчи эканини исботлаб келмоқда.

Жорий мавсумда Англия чемпионатининг 31 та ўйинидан 14 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган Маритинеснинг трансфери 25 миллион еврони ташкил қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!